Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:43

Нетаняҳу бир яҳудий аскарига мингта фаластинликни алмаштирмоқчи


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ҳамас жангари гуруҳи 2006 йилда асир олган яҳудий аскари Гилад Шалиднинг озод этилиши эвазига минг нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборишга тайёр эканини баён қилди.

Бу ҳақда телевидение орқали чиқиш қилар экан, Нетаняҳу иккита шартни илгари сурди. Биринчидан, “ашаддий террорчилар” озод қилинмайди. Иккинчидан, Исроилга янги ҳужумлар қилинмаслиги мақсадида озод қилинадиган фаластинликлардан баъзиларининг Ғарбий Соҳилга кириши таъқиқланади ва улар Ғазо Минтақасига юборилади.

Ҳамас гуруҳи бундай шартларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG