Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Россияда қидирувда бўлган ўзбекистонликлар ушланди


Санкт-Петербург ички ишлар ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Бу ҳақда Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ИИБси матбуот маркази хабар берди.

Дастлаб, шаҳарнинг Тульская кўчасида қўлга олинган 38 ёшли шахснинг Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилганлиги аниқланган. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси бўйича қасддан оғир тан жароғати етказишда айбланмоқда.

Яна бир ўзбекистонлик эса рўйхатга турмаганлиги сабабли қўлга тушган. 28 ёшли бу шахс Новосибирск вилояти ИИБси томонидан Россия Жиноят Кодексининг 327-моддаси бўйича қалбаки акциз маркалар ясаш ва сотишда айбланмоқда.

Иккала шахс ҳам шаҳарнинг 76-милиция бўлимига келтирилган, дейилади Санкт Петербург ИИБ хабарида. Шаҳар 76-милиция бўлими Озодликка иккинчи айбланувчининг қўйиб юборилганини билдирди:

- Биттаси бизда ўтирибди, биттаси қўйиб юборилди. Ўтирганнинг фамилияси Эргашев экан, иккинчиси айбдор эмас экан, қўйиб юборилди, деди милиция ходими.

Айни пайтда, Москвадаги Киев вокзалидаги талон-тарож ва зўрлашда гумон қилинаётган яна бир ўзбекистонликнинг қўлга олингани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG