Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:11

Ўш шаҳри яқинида 10 кишининг жасади топилди


Ўш шаҳар комендатураси тарқатган хабарга кўра, топилган жасадлар шахсини аниқлаш мақсадида жанубда рўй берган тартибсизлар чоғида бедарак йўқолган фуқароларнинг оила-аъзолари милиция участкаларига чақиртирилади.


Ўтган ой Қирғизистон жанубида рўй берган этник тўқнашувлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 300га яқин киши нобуд бўлган, салкам 2000 киши тан жароҳати олган. Бироқ мустақил кузатувчилар ва халқаро ташкилотлар Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган қонли тўқнашувлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини таъкидламоқдалар.


Айни пайтда Ҳюман Райтс Уотч
инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон жанубида рўй берган хунрезликлар юзасидан ўз мустақил текширувини ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG