Обама ва Камерон Афғонистон, Эронга санкциялар жорий қилиш, Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлаш ва глобал молиявий бўҳронга қарши чоралар кўриш каби муҳим масалаларда икки давлат яқин ҳамкор эканини яна бир марта таъкидладилар.
Музокарадан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўзлаган Барак Обама АҚШ ва Британия ҳамкорлиги узоқ тарих ва умумий қадриятларга асосланганини айтди.
- Жаноб бош вазир, биз ҳеч қачон етар демаймиз. Қўшма Штатлар ва Буюк Британия “ўзига хос” муносабатга эга. Биз муштарак меросга эгамиз, умумий қадриятларимизга ҳурмат билан қараймиз, аксар ҳолларда битта тилда гапирамиз, деди АҚШ раҳбари.
Обама ва Камерон Афғонистонда ҳалок бўлган АҚШ ва Британия ҳарбийлари хотирасини ёд этдилар.
Кобул ҳукумати Афғонистонда хавфсизликни таъминлаши ва Толибон жанггариларини тугата олиши борасида шубҳалар билдирилаётганига қарамай, АҚШ ва Британия раҳбарлари Ғарб қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақида тузилган режани амалга ошириш мумкинлигини таъкидладилар.
Вашингтон учрашувидан олдин Афғонистон келажаги хусусида Кобулда бўлиб ўтган бир кунлик халқаро анжуманда унинг қатнашчилари мамлакатда хавфсизликни таъминлаш вазифасини 2014 йилга қадар Афғонистон кучларига топшириш ҳақидаги режани маъқуллади.
Дэвид Камерон Афғонистонда амалга оширилаётган ишлар АҚШ-Британия ҳамкорлигининг самараси эканини алоҳида таъкидлади.
- Афғонистон хусусида гапирадиган бўлсак, ўз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш борасида Британия ва Америка елкама-елка турганини намойиш қилиш бундан яхши мисолни келтириш қийин. Биз бу миссияни биргаликда бажараяпмиз. Британия қўшинлари америкалик қўмондон қўли остида Ҳелманд вилоятида хизмат қилмоқда. Қандаҳор вилоятида эса америкалик ҳарбийларни британиялик қўмондон бошқармоқда, деди Дэвид Камерон.
Айни пайтда АҚШ президенти ва Британия бош вазири Эронни ўз ядровий дастури борасида тўхтаб қолган сўзлашувларни давом эттириш учун музокаралар столига қайтишга чақирдилар.
- Эрон ядровий қуролни қўлга киритиш йўлидаги уринишидан воз кечиши керак. Биз Эрон режимини халқаро ҳамжамият билан музокараларни пайсалга солмай, қайта бошлашга чақирамиз. Бундай қилиш учун кеч бўлгани йўқ. Америка ва Британия ўз ҳамкорлари билан бирга, яхши ният билан музокара олиб боришга тайёр. Агар ҳамкорда бундай истак бўлмаса, биз БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида келишилган санкцияларни жорий қиламиз ва Европада ҳам бу борада зарурий чоралар кўрилади, деди Британия бош вазири Дэвид Камерон.
АҚШ ва Буюк Британия раҳбарларининг Вашингтон учрашувида асосий эътибор Афғонистон, Локкерби воқеаси, шунингдек, Эроннинг мунозарали ядровий дастури ҳамда Яқин Шарқ тинчлик жараёни каби масалаларга қаратилди. Обама ва Камерон Исроил ва Фаластин ўртасида бевосита тинчлик музокаралари қайта бошланишига чақирдилар.
Британия бош вазири Дэвид Камерон АҚШга илк расмий сафари чоғида америкалик сенаторлар билан ҳам учрашишни режалаган.