Линклар

Шошилинч хабар
15 июн 2025, Тошкент вақти: 19:25

Ўшда вайрон қилинган уйларга оид янги ҳисобот ошкор қилинди


-Июн ойида Ўш вилоятида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида 730та хонадон ва 208та маиший хизмат кўрсати шаҳобчаси вайрон қилинди, дея баёнот берди Ўш шаҳар мэри ўринбосари Таалай Собиров.

Унинг сўзларига кўра, июн ойидаги хунрезликлар чоғида етказилган зарар кўлами 1.3 миллиард қирғиз сўмини ташкил қилган.

Бироқ июн ойида БМТ қошидаги UNOSAT тадқиқот институти спутник орқали олиб борган текширув ишлари натижасида биргина Ўш шаҳри марказида 1807 та хонадонга шикаст етказилгани, улардан 1749 тасининг вайрон қилингани¸ 58тасининг тўлиқ вайрон қилинганини эълон қилган эди.

Халқаро ташкилотлар ëқиб юборилган ва вайрон қилинган уйларнинг деярли барчаси Ўшдаги этник ўзбекларга тегишли эканини айтмоқда .


XS
SM
MD
LG