Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 11:43

Чавес АҚШ тайинлаган янги элчидан норози


Венесуэла президенти Уго Чавес АҚШнинг Каракасдаги элчиси этиб тайинланган Ларри Палмер номзодига қарши чиқди.

Якшанба куни Чавес мамлакат телевидениеси орқали қилган чиқишида Палмерни дипломатия қоидаларига риоя этмайди, дея АҚШ президенти Барак Обамани унинг номзодини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Ўз чиқишларидан бирида Ларри Палмер Каракас ва Колумбия исёнкорлари ўртасида алоқа борлигига ишора қилган эди.

Ўшанда Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатни мамлакат ички ишларига аралашаётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG