Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Эронлик журналистга қаҳрамонлик унвони берилди


Халқаро матбуот институти эронлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Акбар Ганжийга матбуот эркинлиги учун курашдаги қаҳрамон унвонини берди.

Ҳаётининг олти йилини Эрон қамоқхонасида ўтказган Ганжий 1999 йилда эронлик диссидент ва зиёлиларнинг ўлдирилишида Теҳрон ҳукуматининг қўли борлиги ҳақида бир қатор мақолалар билан чиққан.

Унинг қамоқхонада ёзган "Руҳлар ертўласи" китоби бир қанча тилларга таржима қилинган. Қамоқдан озод этилган Акбар Ганжий Эронни тарк этди.
XS
SM
MD
LG