Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

Россияда “Усмонов экранлари” ишлаб чиқарилади


Россиянинг “Спецмонтаж” МЧЖ си ўзбекистонлик олим ва ихтирочи Миржалил Усмоновнинг ўт ўчирувчилар учун юқори ҳароратдан ҳимояловчи экран ишлаб чиқара бошлади.

“Спецмонтаж” ташкилоти ўзбекистонлик олимнинг ихтироси ёрдамида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг алангага қарши ҳимоя экранларини ишлаб чиқиш бўйича тендерида ғолиб чиқди.

Самарадорлиги бўйича дунёда Усмонов экранларига тенг келадиган иссиқ ҳароратдан ҳимояловчи восита ишлаб чиқилмаган: у иссиқлик оқими ҳароратини 100 баробаргача камайтириши мумкин.

Ўзбекистонлик олим ихтироси нефт ва газ қувурларидаги аварияларда чиққан ёнғинларни ўчиришда самарaдорлиги синаб кўрилган.

Бугунги кунда Миржалил Усмоновнинг ўт ўчириш экрани 17 мамлакатда патентланган. Олимнинг ўзи эса, ўз ихтироси учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотиннг Олтин медали билан тақдирланган.
XS
SM
MD
LG