Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:31

Лужков Австриядан Москвага қайтиб келди


Москва мэри Юрий Лужков бир ҳафталик таътилдан қайтиб келди. Туғилган кунини Австрияда нишонлаш учун бир ҳафтага таътилга чиққан Лужковнинг Москвага қайтиши билан лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида матбуотда маълумотлар тарқалди.

Аввалроқ эса Россия матбуотида Москва мэри ва унинг миллиардер рафиқаси нишонга олинган бир қатор танқидий чиқишлар бўлган эди.

Аммо, Москва мэри матбуот вакили Сергей Цой Лужков бугун одатдагидек иш кунини эрталаб соат саккиздан бошлайди, кун давомида муҳим учрашувлар ҳам белгиланган, дея маълум қилди.
XS
SM
MD
LG