Украина шарқида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 42 киши нобуд бўлгани хабар қилинди.
Тўқнашув 12 октябр куни эрта тонгда Днепропетровск вилоятининг Марханец шаҳри яқинида рўй берди.
Ҳукумат йиғилишида сўзлаган Транспорт вазири Константик Ефименко фожиа ҳақида буларни айтди.
- Автобус тўхтаб турган бўлган. Аммо ҳайдовчи жойига ўтириб автобусни тўғри локомотив йўлига қараб ҳайдаган. Тирик қолган йўловчиларнинг айтишларича, улар ҳайдовчига хавфсизлик қўнғироғи чалинаётгани ва автобусни тўхтатиш кераклиги ҳақида бақирганлар, деди Транспорт вазири.
Украина Бош вазири Николай Азаров ўз ҳукуматига нобуд бўлган ҳар бир йўловчининг яқинларига 12 ярим минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул ажратиш ҳақида кўрсатма берди.
Айни пайтда, Бош вазир мамлакатдаги барча темир йўлларининг автомобил йўллари билан кесишадиган жойларида хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.