Жаҳоннинг учинчи йирик пахта экспортчисидан бири саналган Ўзбекистон бу йил 600 минг тоннадан зиёд пахта толасини сотувга чиқаришини билдирди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев бу ҳақда Тошкентда ўтаётган пахта ярмаркасида таъкидлади.
Жаҳон бозорида пахта нархи ошгани туфайли Ўзбекистон четга кўпроқ тола сотиш ҳаракатида. Бу йил Ўзбекистонда 1.1 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилиши кутилаяпти.
Ўзбекистон ҳар йили 3.5 миллион тонна пахта етиштиради, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқаради. Унинг асосий харидорлари Хитой, Бангладеш, Эрон, Покистон ва Россиядир.
Ғарбнинг етакчи тўқимачилик корҳоналари Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилиши боис бу мамлакат пахтасига бойкот эълон қилган.
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари Тошкентда бошланган Халқаро пахта ярмаркаси иштирокчиларига очиқ хат йўллади.
“Ўзбек пахтасини харид қилар экансиз, сиз беихтиёр ўзбек болаларини пахта қулларига айлантирганларга шерик бўласиз ва Ўзбекистонда коррупция ривожига ҳисса қўшган бўласиз”, дейилади ўзбекистонлик мустақил ҳуқуқ фаоллари гуруҳи йўллаган мактубда.