Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

Ўшда ер босиб олганлар олдига вилоят губернатори келди


Ўш шаҳрига яқин Қизил қишлоқ ва Ишкавон мавзеларидаги ўзбекларга тегишли ерларни босиб олган қирғизлар билан Ўш вилоят раҳбари Сўўрўнбай Жеенбеков учрашиб, уларга бировларни ерларини босиб олиши қонунсиз эканлигини уқдирди.

Ер босиб олувчилар эса вилоят раҳбаридан ўзлари босиб олган ерларни қонунлаштириб беришни билан талаб қилишди.

Бу талабга жавобан Ўш губернатори ерга муҳтож қирғизларни суғориладиган ер билан таъминлаш масаласини ҳал қиладиган комиссия тузилиши ҳақида маълум қилди.

Айни пайтда ери босиб олинган ўзбекларнинг бу йил етиштирган ҳосили ҳам талон-тарож қилингани кузатилди. Қизилқишлоқлик Расул Эргашев ана шундайлардан бири.

- Бу йил пахта экувдим¸ ҳосилни йиғиштиришга ҳам улгурмовдик. Ҳозир бу еримни тортиб олиб, пахтазорни тепалаб ташлашибди. Бориб ҳақимни талаб қилишга ҳам қўрқаман, дейди қизилқишлоқлик Расулжон Озодлик билан суҳбатда.

XS
SM
MD
LG