Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:01

Тожикистон жанубида тўрт миршаб ўлдирилди


Воқеа 1 декабр оқшомида Хатлон вилоятининг Балжувон туманидаги Дўлонаобод маҳалласида содир бўлгани айтилмоқда.

Афғонистонга қўшни бу ҳудудда маҳаллий аҳолидан қуролланган, номаълум кишилар пайдо бўлгани ҳақида маълумот олган балжувонлик милиционерлар Дўланаобод маҳалласига етиб борган ва ўша ерда номаълум кишилар томонидан ўққа тутилган.

Воқеа жойида ҳар икки томондан неча киши қурбон бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Аммо маҳалий аҳоли Озодликнинг ўша ҳудуддаги мухбирига тўртта милиционер ўлдирилганини айтишган.

Айни пайтда Балжувон мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қуршаб олингани ҳақида хабарлар келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу ҳудудда Ал-Қоида ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари пайдо бўлгани ҳақида овозалар тарқалган эди.
XS
SM
MD
LG