Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:09

Австралияда сув тошқинида 90га яқин одам бедарак кетди


Австарлияда авж олган сув тошқинлари туфайли мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Брисбэйнда минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Брисбэйн шаҳри маъмуриятига кўра, сув тошқини 20 мингга яқин уйларга зиён етказиши мумкин. Табиий офатдан 45 минггача одам зарар кўриши башорат қилинмоқда.

Брисбэйн шаҳрида 90га яқин одам бедарак кетгани айтилмоқда.

Бош вазир Жулия Гиллард табиий офатдан зарар кўрган шаҳарга сафар қилди.
XS
SM
MD
LG