Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:28

Каримов сафарига қарши Тошкентда пикет бўлди


Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдулло Тожибой ўғли президент Каримовнинг Брюсселга ташрифига норозилик тариқасида Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказди.

У Еврокомиссия раисининг президент Каримовни Брюсселда қарши олиши Андижонда отилган айбсиз одамлар хотирасига ҳақорат, деб билгани боис элчихона қаршисида “Европа Иттифоқига уят!” шоири битилган плакатни тутиб пикетга чиққанини айтди.

Ҳуқуқ фаолига кўра, 10 дақиқадан сўнг у билан сўзлашган элчихона ходимлари унинг мурожаатларини ёзиб олган ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Жой Рупертга етказиб қўйишини айтган.
XS
SM
MD
LG