Миср ҳукумати икки ҳафтадан бери давом этаётган намойишларга чек қўйишга ҳаракат қилаётганига қарамай, Қоҳиранинг Таҳрир майдонида норозилик акцияси давом этмоқда.
Сешанбага ўтар кечаси юзлаб фуқаро президент Ҳусни Муборакнинг дарҳол истеъфога чиқиши талаб билан Таҳрир майдонига йиғилдилар.
Айни пайтда Оқ Уй матбуот вакили Филип Кроулей Мисрда дарҳол эркин сайлов этказиш муаммоли бўлиши мумкинлигини айтиб, ҳокимиятни босқичма-босқич топширишга чақирди.
- Агар президент Муборак бугун истеъфога чиқса, билишимча, ҳозирги конституцияга мувофиқ, 60 кун ичида сайлов ўтказилиши керак бўлади. Очиғини айтганда, агар Мисрда ўтказилган олдинги сайловлар эркин ва адолатли бўлмагани инобатга олинса, "Бугунги кунда Миср рақобатли ва очиқ сайлов ўтказишга тайёрми?" деган савол пайдо бўлади, - деди Оқ Уй расмийси.
Миср ҳукумати қатор ислоҳотлар ўтказиш, жумладан, конституцияга тузатишлар киритишни ваъда қилди.
7 феврал куни ҳукумат давлат идоралари ходимларининг маошлари ва пенсиялар 15 фоизга оширилишини эълон қилди.
Расмий “MENA” ахборот агентлиги хабарига кўра, президент Ҳусни Муборак ўтган ҳафта Қоҳирада содир бўлган қонли воқеалар юзасидан “мустақил” текширув ўтказиш ҳақида буйруқ берган.