Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:48

Назарбоев яна президентликка номзод бўлди


Нур Отан қурултойи.
Нур Отан қурултойи.
Қозоғистондаги ҳукмрон Халқ демократик партияси мамлакатнинг жорий президенти Нурсултон Назарбоев номзодини янги муддат президентликка илгари сурди.

Партия қурултойида Назарбоев бунга розилик билдирди. Жорий президентлик муддати 2012 йилда тугайдиган Нурсултон Назарбоев референдум ўтказиш ғоясидан воз кечиб¸ бунинг ўрнига мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилишга чақирган эди.

Қозоғистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари 3 апрел кунга белгиланди.

Январ ойида Қозоғистоннинг тўлиғича ҳукмрон партия вакиллари назоратида бўлган парламенти Нурсултон Назарбоевнинг президентлиги муддатини 2020 йилгача узайтириш мақсадида референдум ўтказиш таклифи билан чиқди, кейинчалик Назарбоев референдум таклифини рад этган эди.
XS
SM
MD
LG