Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Эксперт ишчи гуруҳи Тожибоевани қўлаб-қувватлади


Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳи деб аталувчи ташкилот инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг "Жасоратли аёл" мукофотидан воз кечиш қарорини олқишлади.

Тожибоева 8 март куни АҚШ ҳукумати бу йил Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаевани шу мукофот билан тақдирлашига норозилик билдириб шундай қарорга келганини эълон қилди.

"Қўли қонга ботган, ўтмишдаги ижобий ишларига қора бўёқ сурган бу аёл билан бир сафда бўлишдан ор қиламан ва шу боис менга 2009 йилда топширилган АҚШ Давлат Департаментининг "Жасур аёл" мукофотидан воз кечишим ҳақида дилда алам, кўзда ёш билан маълум қиламан", дейилади Тожибоева баёнотида.

АҚШ расмийлари фикрича, Ўтунбаева Қирғизистон равнақи учун узоқ йиллардан бери тер тўкиб, жасорат кўрсатиб келаётган аёлдир.
XS
SM
MD
LG