Душанбедаги Озодлик мухбирига кўра, бозорда тирикчилик қилиб келган минглаб одам пайшанба куни бозор раҳбариятидан ёнғин сабабларини тушунтириб беришни, масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиққан:
– Ёнғин оқибатида кўпгина савдогарларнинг моли ёниб кетди. Кўпчилиги минглаб доллар зарар кўрди. Ёнғин нимадан чиққан, ким бунга жавобгар, зарарни ким тўлаб беради, деган савол уларни ўйлантирмоқда ва бозор раҳбарияти халқ олдига чиқишини талаб қилмоқда, деди Озодликнинг Душанбедаги мухбири Барот Юсуфий воқеа жойидан туриб.
Маълумотларга кўра, ёнаётган буюмларни асраб қолишга уринган савдогарларнинг ўзи ёнғин қурбонига айланган.
Пайшанба куннинг биринчи ярмида бир неча юз савдогар Душанбе марказий кўчалари бўйлаб норозилик юриши ҳам қилди.
Бу юриш милициянинг кучли кузатуви остида ўтган; xавфсизлик ходимлари журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган.
Норозилик юриши сабабли Душанбе марказий кўчаларида автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.
Норози савдогарлар Душанбе шаҳар ҳокимияти биноси томон юриш бошлаганида "Тожиктекстил" корхонаси олдида уларни шаҳар ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоев қарши олди.
- Ҳоким савдогарларга ёниб кетган моллари учун компенсация пули берилишини ваъда қилиб, норозилардан тинч тарқалишни сўради. Ҳозир шаҳарда вазият тинчиган, дейди Озодлик мухбири.
Ҳозирда "Карвон" бозорида рўй берган ёнғин юзасидан Тожикистон прокуратураси тергов-суриштирув ишлари бошлаган.

Камида ўн киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимовнинг 6 сентябр куни матбуотга билдиришича¸ ëнғин натижасида бир одам нобуд бўлган. Аммо Озодлик суҳбатлашган гувоҳлар¸ қурбонлар сонининг биттадан кўп эканини айтмоқда.
Гувоҳларга кўра, ёнғин бир вақтнинг ўзида бозорнинг бир неча жойида бошланган.
Ёнғин бошланганидан беш соат ўтиб уни ўчиришга муваффақ бўлинган. Бозорнинг катта қисми ёниб кул бўлган.