Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:17

Ярославлдаги учоқ ҳалокатига “Як Сервис” ҳодимлари айбдор деб топилди


Ўтган йил Россиянинг Ярославл шаҳрида қулаб тушган учоқ ҳалокатига учувчилар ҳамда парвозга руҳсат берган “Як Сервис” ширкати ҳодимларининг ҳатоси сабаб бўлган.

Тергов ҳулосасига кўра, ЯК-42 учоғини бошқариб кетаётган учувчилар учоқнинг бу турини бошқариш учун тегишли тайёргарликдан ўтмаганлар ва уларнинг парвозни амалга оширишларига руҳсат берилиши ҳато бўлган.

Ўтган йил сентябр ойида рўй берган ҳалокат оқибатида "Локомотив" хоккей жамоаси аъзолари дохил 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

Айтилишича, учиш йўлагининг ярми Ярославлга етиб келиши кутилган президент Медведевнинг учоғи учун беркитилганди.

Аммо Россия Транспорт вазири ўринбосари Валерий Окуловнинг айтишича, махсус комиссия учиш йўлаги узунлиги ҳавога кўтарилиш учун етарли бўлмаган, деган даъволарни рад этган.

Ҳодисадан сўнг учоқ тегишли бўлган "Як Сервис" ширкатидан учиш лицензияси олиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG