Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Қамалган депутатларнинг тарафдорлари президентдан уларга авф сўрамоқда


Қирғизистонда қамалган депутатларнинг тарафдорлари мамлакат президентидан уларни авф этишни сўрамоқда.

Жума куни Бишкекдаги маҳкама парламентдаги мухолифат вакиллари бўлган Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларни икки ой ҳибсда қолдириш ҳақида қарор берган эди.

Учала депутат ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланмоқда.

Мухолифатчиларнинг адвокатлари суд қарори юзасидан арз қилажакларини айтишган.

Ташиев ва яна икки депутат пайшанба куни одамларни қонуний ҳукуматни ағдаришга ундашда гумонланиб дастлаб 48 соатга ҳибсга олингандилар.

Интернет саҳифаларида пайдо бўлган қатор видеоклипларда жаноб Ташиев пайшанба куни оломонни парламент биноси томон бошлаб бораётганидек ва уларни нимагадир ундаётгандек кўринади.

Аммо, "Ата Журт" партияси раҳбари буни рад қиларкан, "одамлар Оқ Уйга ўз ишларига" бораётган бўлганларини айтган.
XS
SM
MD
LG