Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:28

Афғонистонда толибон отиб кетган қиз соғлигига дуо қилинди


Афғонистонда миллионлаб одам толибон томонидан отиб кетилган 14 ёшли қизалоқнинг тезда соғайиб кетишини сўраб, жамоат бўлиб дуо қилишди.

Малала исмли қизалоқ ҳафта бошида Свот водийсида толибон жанггариси тарафидан отиб кетилганди.

Бошидан жиддий жароҳат олган қиз пайшанба куни Равалпиндидаги ҳарбий касалхонага кўчирилди.

Малала Юсуфзай Афғонистонда қизларнинг таълим олишларини тарғиб қилиб келган. Толибон Малалани "дунёвийликни тарғиб қилиш"да айблаган.

Полиция Малала Юсуфзайга қилинган ҳужумга алоқадор 4 киши қўлга олинганини билдирган.
XS
SM
MD
LG