Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:19

Қайта-қайта номланган Тошкент кўчалари


Кўчалар¸ кўчалар дарë кўчалар... 1973 йилда таниқли ўзбек қўшиқчиси Муҳаббат Шамаева Тошкент кўчаларига бағишлаб айтган қўшиғи эл орасида урф бўлган эди.

Орадан ўтган 40 йил мобайнида Шамаева қўшиғида куйланган бу кўчалар номи камида 3 мартадан ўзгарди.

Кўчалар номларини ўзгартиришнинг илк тўлқини Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин кузатилди.

Сон саноқсиз Ленин ва Калинин кўчаларининг ўзбекча номларга ўзгартирилиши зиëлилар тарафидан яхши қаршиланди.

Бу аснода яна бир муаммо юзага чиқди. Катта-катта кўча ва гузарларга оддий мактаб ëки комбинат директори каби ўртамиëна шахсларнинг номлари қўйила бошланди.

Масалан, Урганч туман Халқ таълим бўлимида ишлаган оддий мулозимнинг номи тумандаги ўрта мактабга қўйилди.

Мулозимнинг прокуратурада ишлайдиган қудратли ўғиллари буни ташкиллаштирди.

Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун мактаблардан атоқли номлар олиб ташланиб, фақат рақамлар билан белгиланадиган бўлди.

Ўзбекистон президенти 2011 йил октябр ойида имзо чеккан фармонда кўчалар, проспект ва маҳаллалар, майдон ва паркларга Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган буюк сиймоларни мустасно қилганда, алоҳида шахслар, ижтимоий-сиëсий арбоблар номини бериш тақиқланган.

Ўша қарорга мувофиқ¸ Ўзбекистон бўйлаб совет тузумига алоқадор, деб кўрилган тарихий шахслар номидаги жойлар ва иншоотлар номлари ўзгартирилди.

Анна Ахматова - давай досвидания

Куни кеча Тошкентда 237та кўча ва маҳалла номи ўзгартирилди.

Тошкент шаҳар кенгаши қарорига мувофиқ номи ўзгарган кўчалар рўйхатида Собир Раҳимов, Анна Ахматова, Аброр Ҳидоятов, Абдулла Қаҳҳор, Етим Бобожонов, Наби Ғаниев каби кўчалар ҳам бор.

Тошкент шаҳар ҳокимияти кенгаши қарорига мувофиқ номлари ўзгартирилган кўча ва маҳаллалар рўйхати маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Рўйхатда Собир Раҳимов кўчаси – Тахтапул Дарвоза, Анна Ахматова кўчаси - Сўғдиёна, Аброр Ҳидоятов – 1-проезд Умид, Маннон Уйғур кўчасининг бир қисми Гулобод, Етим Бобожонов кўчаси – 4-проезд Дилнаво, Наби Ғаниев – Шуъла, Ҳамза Умаров кўчаси – Тошбулоқ кўчаси деб ўзгартирилган.

Исмлари зикр қилинган шахсларнинг Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирмагани боис кўчалардан олиб ташлангани англашилди.

Аброр Ҳидоятов¸ Наби Ғаниев¸ Ҳамза Умаров каби ўзбек театри ва киноси асосчилари¸ Самад Вурғун¸ Абдулла Тўқай¸ Анна Ахматова каби таниқли шоирлар номи ўзбек кўчаларига лойиқ эмасми?

Бу савол жавобини Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG