Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:46

Венесуэлада келаси ўттиз кун ичида сайловлар ўтказилади


Венесуэла Ташқи ишлар вазири Элиас Хауа мамлакат президенти Уго Чавеснинг вафоти ортидан келгуси ўттиз кун ичида сайловлар эълон қилинишини билдирди.

Мамлакат Конституциясига мувофиқ Венесуэла Конгресси раҳбари Диосдадо Кабелло сайловларгача муваққат президентлик вазифасини қўлга олади.

Венесуэла Президенти Уго Чавес 58 ёшида оғир хасталикдан сўнг сешанба куни ҳаётдан кўз юмди.

Чавес декабр ойида вице-президент Николас Мадурони ўзининг меросхўри деб эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG