Венесуела Президенти ортидан йиғлаëтганларнинг йиғиси Шимолий Корея раҳнамоси ортидан қилинган йиғи-сиғидан фарқланди.
Венесуела нефтидан келган пул боис уйлик бўлган камбағаллар йиғиси¸ Шимолий Кореянинг ҳеч нарсаси йўқ қашшоқлари йиғисидан кўра самимий кўринди.
Озодликнинг Қурултойида қатнашган ўзбекистонлик оддий ишчи Акмалжон Уга Чавесни Ислом Каримов билан таққослади.
Суҳбатдошга кўра¸ Каримов ҳеч қачон халқини ўйламаган¸шу боис унинг орқасидан ҳеч ким йиғламайди.
Қурултой дастурида гапирган сиëсатшунос Абдусами Раҳмонов эса мамлакат парламент услубида бошқарилиши зарурлигини айтиб Ўзбекистонни йўлбошчи эмас менежер бошқариши керак деган фикрни таъкидлади.
Таҳлилчи Камолиддин Раббимов эса Ўзбекистонда парламент бошқарувининг миллат учун таҳликали бўлишидан ҳавотир билдирди.
Эшиттиришда қатнашган Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ эса мамлакат кучли шахсият тарафидан бошқарилиши ва бу шахсият жамоатнинг кучли назоратида бўлишини таъкидлаб Туркия давлатининг асосчиси Мустафо Камолдан иқтибос келтирди.
-Ўз ҳақини талаб қилмаган жоҳилдир¸ ўзини текширишга изн бермаган раҳбар эса золимдир...
Қурултой эшиттиришини тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.