Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Сеул Шимолий Корея ядровий синовга тайёрланаётганини инкор қилди


Шимолий Кореянинг ядровий объектлардан бири.
Шимолий Кореянинг ядровий объектлардан бири.
Жанубий Корея расмийлари Шимолий Корея тўртинчи ядровий синовга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди.

Душанба куни Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ядровий синов муқаррар эканини тасдиқловчи ишоралар йўқлигини билдирди.

Мудофаа вазирлигининг ушбу баёноти Жанубий Корея ҳукумати вазири Шимолнинг асосий атом синови ўтказиладиган участкада тайёргарлик ишлари бораётганига “ишора” борлигини маълум қилганидан кейин эълон қилинди.

Жанубий Корея Бирлашув вазири Рю Кил Жэй парламент қўмитаси йиғилишида вазиятни “нотўғри” шарҳлаганини айтган.

Шимолий Корея ўтган ой учинчи ядровий синовни ўтказганидан кейин Корея ярим ролида вазият кескинлашган.
XS
SM
MD
LG