Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:48

Андижон қатлиомининг 8 йиллиги муносабати Истанбулда анжуман ўтказилади


Ўзбек мухолифати фаоллари Андижон қатлиомининг 8 йиллиги муносабати билан Туркияда халқаро анжуман ўтказади.

Истанбулдаги "Ўзбеклар бирлиги" ташкилоти тарафидан 11 май куни ўтказилажак анжуманда дунёнинг турли мамлакатларида бошпана топган ўзбек фаоллари, журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари қатнашади.

Анжуман доирасида Истанбул шаҳридаги Üsküdar Bağlarbaşı анжуманлар саройида Андижон қатлиомига бағишланган фотокўргазма ҳам очилади.

10 май куни соат 11.00да айни масканда ўзбек мухолифати фаоллари журналистлар учун матбуот анжумани ўтказади.

Саккиз йил аввал ҳаёт қийинчиликларидан норози оламон Андижондаги Бобур майдонга чиққан эди. Ўшанда гувоҳларга кўра, ҳукумат кучлари ўқидан юзлаб одам нобуд бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати эса ўша куни қуролли шахслар қамоқхонага ҳужум қилишгани, одамларни гаровга олгани ва қотилликка қўл уришганини айтиб қилиб келади.

Расмий рақамларга кўра, ўша куни 180дан зиёд одам ҳалок бўлган.

Халқаро жамоатчилик саккиз йилдан бери Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон хунрезлиги бўйича текширув ўтказилишини талаб қилиб келади.

Тошкент ҳукумати эса Андижонда аслида нима бўлганини ўрганиш учун мустақил халқаро комиссияга рухсат бермган.

Истанбул шаҳрида рўйҳатга олинган “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти вакили Адем Челик анжуманни ўтказишдан мақсад саккиз йил аввалги қатлиом унут бўлиб кетилишига йўл қўймаслик ва дунё жамоатчилиги эътиборини бунга қартиш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG