Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:54

Жаҳон Банки Ўзбекистонга $ 275 миллион қарз беради


Жаҳон Банки ва Ўзбекистон ҳукумати учта лойиҳани амалга ошириш учун 275 миллион доллар кредит ажратиш ҳақида шартнома имзолади.

Бу маблағ сув таъминоти, саноат соҳасида энергия тежамкорлиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга сарфланиши мўлжалланган.

Келишувни Ўзбекистон ҳукумати номидан Бош вазир биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ва Жаҳон Банки номидан Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Сарож Кумар Жа имзолади.

Мазкур лойиҳаларни беш йил муддатда амалга ошириш режаланган. 25 йилда қайтарилиши керак бўлган қарз муддатининг дастлабки беш йили имтиёзли ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG