Исроил Ғарбий Соҳил ва Қуддус шаҳрининг шарқий қисмида яҳудийлар учун бир мингдан ортиқ янги уй қурилишини билдирди.
Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги бевосита тинчлик музокараларнинг иккинчи давраси Қуддус шаҳрида бошланишидан уч кун олдин эълон қилинди.
Исроилнинг яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режаси боис 2010 йилда тўхтаб қолган юзма-юз музокаралар уч йиллик танаффусдан сўнг ўтган ой Вашингтонда бошланди.
Фаластинликлар Исроил янги уйлар қурилишини тўхтатмагунча музокаралар бўлмаслигини таъкидлаб келди.
Исроил узоқ муддатга қамалган 100 дан зиёд фаластинлик маҳбусни озод қилганидан сўнг Фаластин АҚШ воситачилигида музокаралар бошлашга рози бўлди.
Исроил 1967 йилдан бери босиб олган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қурган ўнлаб аҳоли пунктларида ярим миллиондан ортиқ яҳудий яшаб келмоқда.