Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:21

Россиянинг Узоқ Шарқида 17 минг аҳоли сув тошқинидан эвакуация қилинди


Россиянинг Хитойга чегарадош бўлган Узоқ Шарқ минтақасида содир бўлган сув тошқинлари сабабли 17 минг аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Бу Узоқ Шарқда сўнгги 120 йил давомида рўй берган энг ёмон сув тошқини экани айтилмоқда.

Россиядаги ахборот агентликлари агар тошқин давом этса, 100 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилиши кераклигини билдирди.

Шанба куни давлат телевидениеси орқали намойиш қилинган видеолавҳада Фавқулодда ҳолатлар вазири Владимир Пучков президент Владимир Путинга тахминан 5300 та уй ва 120 дан ортиқ аҳоли пункти сув тошқинидан зарар кўргани ҳақида ҳисобот берди.

Шанба куни расмийлар Амур ва минтақадаги бошқа дарёлар суви сатҳи тезлик билан кўтарилиб бораётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG