Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:21

Обама: АҚШ Сурияга қарши чекланган даражада ҳарбий чора қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Сурия ҳукумати ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга қарши ҳарбий ҳужум қилиш борасида ҳали тўла-тўкис қарорга келмаганини айтди.

Жума кунги чиқишида жаноб Обама дунё аҳли Суриядаги газ ҳужумларига тоқат қилолмаслигини ҳам таъкидлади.

-Бу каби ҳужумлар дунё учун катта таҳлика. Биз аёллар ва ёш болалар ҳамда бегуноҳ инсонларнинг мудхиш даражада кимёвий қуроллар билан ўлдирилишига қараб туролмаймиз, - деди Обама.

Оқ уй раҳбари Суриядаги кимёвий ҳужумлар АҚШнинг Исроил ва Иордания каби иттифоқчилари учун ҳам таҳдид эканини қайд этди.

Кеча Оқ уй маъмурияти Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилгани ва буни оқибатида 1400дан зиёд одам ҳалок бўлганига оид маълумотларни очиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG