Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:31

“Мусулмон филмлари" фестивалида ўзбек кинолари соврин олмади


Татаристон пойтахти Қозонда IX халқаро Мусулмон Филмлари Фестивали ниҳоясига етди.

Фестивалда Германия киночилари суратга олган "Доиралар" филми бош мукофотни олди.
Қисқаметражли кинолар учун мукофотни қозоқ киночилари суратга олган "Ота" филми олди.

Фестивалда Аюб Шарофиддинов, Қамара Камолова, Шавкат Йўлдошев, Ëлқин Тўйчиев каби ўзбек киночилари иштирок этган бўлсада улрга мукофот насиб қилмади.

“Маданиятлар мулоқотидан мулоқот маданияти сари” деган шиор остида ўтаëтган бу кинофестивал арт-директори Албина Нафигованинг Озодликка билдиришича, Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Паризод” филми ҳакамлар диққатини тортган бўлса ҳам совринга лойиқ кўрилмаган.

Суҳбатдошга кўра, конкурсдан ташқари дастурда ўзбек киночиси Қамара Камолованинг “Мени унутма” филми ҳам томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди.. Шунингдек, Шавкат Йўлдошев суратга олган “Дўппи”, Ëлқин Тўйчиев суратга олган “Сассиз уй”, Фарруҳ Соипов суратга олган “Нафс” филмлари ҳам намойиш қилинди.

Конкурсдан ташқари намойиш қилинган “Нафс" филми Ўзбекистонда тақиқланган.

Қозонда бошланган мусулмон киноси фестивалида иштирок этган ўзбек киночиси Аюб Шаҳбиддинов Озодлик билан суҳбатда ўзи суратга олган филм томошабинлар тарафидан яхши қабул қилинаëтгани ҳақида гапирди:

- Қозондаги томошабинлар бу филм намойишдан қаттиқ таъсирланишди. Мен улар қалбига йўл топганимдан хурсандман, - дейди режиссёр Аюб Шаҳбиддинов.

Киноанжуман жюрисида ҳакамлик қилиш учун Қозонга махсус келган таниқли ўзбек киночиси Али Ҳамроев Аюб Шаҳабиддиновнинг кўп соврин олган киноси ҳақида ижобий фикрларни айтиш баробарида ўзбек киноси Қозон фестивалининг руҳини белгиловчи даражага етмаганидан афсус билдирди:

- Масалан, фестивалда намойиш қилинаëтган қрим татарлари суратга олган “Ҳайтарма” филмида миллатнинг дарди акс этган. Афсуски, ўзбек киноларида миллат дарди ва орзу армонлари акс этмаяпти, - деди Қозон кинофестивали ҳакамлар ҳайъати аъзоси Али Ҳамроев

Қозон кинофестивали

Татаристоннинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган мусулмон кинофестивали 11 сентябр куни якунланди.

Қозон халқаро мусулмон киноси фестивали 2004 йилдан бери ўтказиб келинади.

Россия муфтийлар кенгаши ва Татаристон Маданият вазирлиги фестивалнинг асосий ташкилотчиси, деб тақдим қилинган.

Фестивалда дунëнинг 50 мамлакатидан 200 га яқин филм иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG