Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:05

Фарғона марказидаги бозор ёниб кетди


Фарғона шаҳри марказидаги озиқ-овқат улгуржи бозори биноси ёниб кетди. Озодлик манбасига кўра, фалокат эрталаб соат 4-5 ларда содир бўлган. Ёнғин оқибатида талафот кўрилмаган, аммо катта моддий зарар кўрилган.

Фарғона шаҳри марказидаги озиқ-овқат улгуржи бозори биноси ёниб кетди. Озодлик манбасига кўра, фалокат эрталаб соат 4-5 ларда содир бўлган. Ёнғин оқибатида талафот кўрилмаган, аммо катта моддий зарар кўрилган.

6 октябрга ўтар кечаси Фарғона шаҳри марказидаги уч қаватли озиқ-овқат улгуржи бозори биноси ёниб кетди.

Озодлик манбасига кўра, ёнғин эрталаб соат 4-5 ларда содир бўлган.



Фарғонада озиқ-овқат улгуржи бозори ёнмоқда.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00
Бевосита линк


Фалокат рўй берган пайтда бозорда қоровулдан бошқа одамлар бўлмагани учун ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин оқибатида катта моддий зарар етгани тахмин қилинмоқда.

- Уч қаватли бинонинг биринчи қаватиданми ёки ёнига янги қурилган бир қаватли бинодан ўт чиқиб кейин тепага қараб урибди. Бир томон ёнган дейишди. Лекин ўша ёнмаган, залнинг ичида қолган озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз ҳолга келган, деб айтишди, дейди Озодлик манбаси.

Унга кўра, ёнғин содир бўлганидан кейин воқеа жойига ўт ўчирувчи машиналар тезда етиб келган.

Қўшни бинода таъмирлаш ишлари кетаётгани сабабли ташқарига олиб чиқиб қўйилган расталар ва маҳсулотлар ўт ўчирувчи машиналарнинг бинога яқинлашишига тўсқинлик қилган.

Шунга қарамай, ўт ўчирувчилар алангани ўчиришга муваффақ бўлган.

Бозордаги дўконларда тез бузиладиган озиқ-овқат махсулотлари музлаткичда сақлангани учун бино ичида музлаткичлар кўп бўлган.

Ҳозирча дўконлардан биридаги электр симида рўй берган қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва шаҳар ҳокимияти раҳбарлари воқеа жойига борган.

Ҳозир бозор биносидаги ёнғин бўйича текширув олиб борилмоқда.

Бу Фарғона шаҳрида дўконларнинг биринчи марта ёниб кетиши эмас.

22 июн куни Фарғона шаҳри марказида ёнғин рўй берган эди.

Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари ёнғин оқибатида “Александрия” ресторани, “Донер” кафеси, мебел ва оптика дўконлари жойлашган икки қаватли бино томи (жами 160 метр квадрат жой) бутунлай куйиб кетганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG