Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:45

Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича қолоқ мамлакатлар қаторида


Оokla ширкати рейтингига мувофиқ, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳондаги 188 мамлакат ўртасида 170-ўринни эгаллаб турибди. Ширкатнинг NetIndex хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда Интернет тезлиги сониясига 2,42 Мб ни ташкил қилади.


Рейтингдаги маълумотлар қиёсланса, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича ҳозир минтақадаги қўшнилари бўлган Қозоғистондан 118 поғона, Тожикистондан 113 поғона, Қирғизистондан эса 89 поғона пастда экани маълум бўлади.

Оokla рўйхатига кўра, Қозоғистонда Интернет тезлиги сониясига 13.78 Мбитни, Тожикистонда 12.20 Мбитни, Қирғизистонда 8.39 Мбитни ташкил этади.

Мазкур рейтингда Туркманистонга оид маълумотлар йўқ.

Ўзбекистонга яқин бўлган мамлакатлардан фақат нотинч Афғонистондагина Интернет тезлиги Ўзбекистондагидан пастроқ. Оokla рейтингида 187-ўринга қўйилган бу мамлакатда Интернет тезлиги шу кунда сониясига 1.13 Мбитни ташкил этар экан.

NetIndex хизмати маълумотлари бўйича жаҳонда Интернет энг тез ишлайдиган жой Ҳонг Конгдир (сониясига 69.38 Мбит). Рейтингда Сингапур (сониясига 59.53 Мбит) иккинчи, Руминия (сониясига 55.35 Мбит) учинчи ўринга қўйилган.

Жаҳондаги Интернет тезлиги энг паст бўлган мамлакат эса, Оokla рейтингига кўра, Буркина Фасодир (сониясига 0.83 Мбит).

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 10 миллиондан зиёд одам Интернетдан фойдаланиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати бир неча йилдан буён Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг "Интернет душманлари" рўйхатидан тушмай келади.
XS
SM
MD
LG