Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 21:45

Туркияда 350 полициячи лавозимидан бўшатилди


Туркия пойтахти Анқарада 350 полициячи лавозимидан бўшатилди.

Dogan News агентлиги хабарига кўра, ҳукумат қарори билан бўшатилган полициячилар орасида молиявий жиноятлар ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмалари бошлиқлари ҳам бор.

Улар ўрнини мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларида аввал ишлаган зобитлар эгаллаган.

Ўтган ой ўрталарида Туркия полицияси йирик корруция жинояти бўйича тергов бошлаган.

Бу жиноятларга алоқадорлик тахмини билан Туркия иқтисодиёт вазирининг ўғли ва яна 22 киши ҳам қўлга олинган эди.

Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон сўнгги текширишларни Туркия ташқарисидан ташкиллаштирилган "қора фитна" деб таърифлаган.
XS
SM
MD
LG