Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:23

Мисрда янги конституция бўйича референдум ўтказилмоқда



Мисрликлар мамлакат янги конституцияси бўйича референдумда иккинчи кун овоз бермоқда. Дунёвий қарашдаги комиссия ишлаб чиққан янги конституция исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий 2013 йил июль ойида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин қабул қилинган конституциянинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.


Миср янги конституцияси бўйича ўтказилаётган икки кунлик референдумда сайлов участкалари 15 январь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да ёпилади.

52 миллион овоз бериш ҳуқуқига эга Миср референдуми натижаларининг қачон эълон қилиниши ҳозирча эълон этилмади.

Миср янги конституцияси лойиҳаси Исломий партияларнинг атиги икки вакили аъзо бўлган 50 кишилик комиссия томонидан ишлаб чиқилган бўлиб¸ 2012 йилда мунозарали тарзда қабул қилинган аввалги конституция ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Миср янги конституциясида президент фақат икки марта тўрт йиллик муддатга сайланиши ва парламентнинг президентга ишончсизлик билдириш ваколати кўзда тутилган.

Бундан ташқари янги конституцияда Исломнинг мамлакатдаги асосий дин бўлиб қолиши¸ айни пайтда озчилик эътиқод қиладиган бошқа динлар ҳимоя этилиши, эркак ва аёллар тенг ҳуқуқлилиги таъминланиши кафолатланган.

Миср янги конституциясида “диний, ирқий, жинсий ва жуғрофий асосда” партиялар тузиш тақиқланган.

Шунингдек, келгуси саккиз йил давомида қуролли кучларни бошқарадиган Мудофаа вазирининг ҳарбийлар томонидан сайланиши белгилаб қўйилган.

Қоҳирада яшовчи Салва Мустафо хоним 15 январь куни Рейтерс ахборот агентлигига янги конституция қабул қилинишини хоҳлагани учун сайлов участкасига келганини айтди:

- Мен сайлов участкасига конституцияга “Ҳа” ва қуролли кучлар қўмондони генерал Абдул Фаттоҳ Ал-Сисинни қўллаб, “Ҳа” дейиш учун келдим. Чунки мен уни жуда яхши кўраман. Фарзандлирим менга бу нотўғри дейишфяпти. Аммо мен унинг Миср президенти бўлишини хоҳлайман, деди қоҳиралик Салва Мустафо.

Миср муваққат ҳукумати референдум пайтида хавфсизликни таъминлаш ишларига 160 минг аскар ва 200 мингдан зиёд полиция ходимини жалб қилди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарларига кўра, сешанба куни пойтахт Қоҳира, Соҳаг, Бани Суев шаҳарларида собиқ президент Мурсий тарафдорлари билан хафсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида ўн бир одам нобуд бўлган.

Мисрнинг демократик йўл орқали сайланган биринчи президенти Муҳаммад Мурсий ҳозирда Александрия шаҳрида ҳибсда сақланмоқда.

Мурсийга президент вазифасини бажарган пайтида содир этилган жиноятлар билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Аммо Мурсий барча айблов сиёсий асосга эга эканини айтибб уларни рад қилмоқда.

Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда рўй берган зўравонликлар оқибатида шу кунгача бир мингдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG