Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:07

Ўзбекистон танк ишлаб чиқармоқчи эмас, ҳар ҳолда...


Кўча эшик тақиллаб, қия очилдию тирқишдан бошига оқ қалпоқ, эгнига оқ халат кийган, оғиз-бурнини дока ниқоб билан тўсган одам кўринди. Афт-ангоридан дўхтирга ўхшаган киши кир-чир қўлини силкитиб хонадон эгасига салом берган бўлдида, “темир-пемирингиз йўқми?”деди қимтиниб. Хонадон эгаси таниди: “Э, ўзимиззи дўхтирку!” “Йўғийдия, дўхтир, ҳамшира қизим ҳам пул кўтариб кетди темирнинг ўрнига...

Ўқиганингиз саҳна - тасаввуримиз маҳсули. Лекин бундай ҳолатнинг Ўзбекистоннинг шаҳар-қишлоқларида реал ҳаётда ҳам бўлуви аниқ. Бунга куни кеча “Конимехлик шифокорларга ҳам металлолом йиғиш топширилди”, деган сарлавҳа остида эътиборингизга ҳавола қилинган лавҳа далилдир.

Бу лавҳадан кейин яна бир материалимизни (“Ҳукумат қарздор фермерларга ўзини осмасликни тавсия қилди”) ўқисангиз, ўзбекча иқтисодиёт тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилиш имконига эга бўласиз.

Ўша тасаввурингизнинг тушунарсиз жиҳатларини ўзбекистонлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров ўзининг OzodNazarида тушунтириб беради.

Суҳбатдошимиз тўғрисида маълумот:

Ғолиббек Холназаров 1972 йили Тошкентда туғилган, Тошкент давлат аграр университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Йонсей университетида (Жанубий Корея, Сеул) ўқиган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Чет мамлакатлар иқтисодиёти факультети, Хитойшунослик ва Кореяшунослик кафедраси - Ғолиббек Холназаровнинг сўнгги иш жойи.

Суҳбатдошимиз ҳозирда ишсиз. Нега ишсиз қолгани – алоҳида суҳбат мавзуидир.

Ҳозир эса, унинг OzodNazarини тингланг:


XS
SM
MD
LG