Линклар

Шошилинч хабар
13 сентябр 2024, Тошкент вақти: 13:03

Ўзбекистонда қамоқхона нозирлари жазоланди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимидаги № 64/3 қамоқхонанинг собиқ бошлиғи Маъмуржон Исмоилов ва шу қамоқхона нозири Давлат Акбаровларни узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

12uz.com нашри хабарига кўра, Исмоилов ва Акбаровлар қамоқхонада сақланаётган маҳбуслардан бирига яҳшироқ шароит яратиб бериш, ишини енгиллаштириш эвазига унинг рафиқасидан 600 АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбли деб топилдилар.

Суд уларга қанча муддат қамоқ жазоси тайинлагани ҳақида хабарда айтилмаган.

Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизими энг коррупциялашган тизимлардан ҳисобланади.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари махбусларга нисбатан куч қўллаган қамоқхона нозирларининг ҳам жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилиб келишади.
XS
SM
MD
LG