Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:24

Россия Европа Иттифоқини "иккиюзламачилик"да айблади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий технология ва жиҳозларни етказишга аввал жорий этган чекловини бекор қилишини “иккиюзламачилик”, деб атади.

“ЕИга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Украинага ички репрессия учун ишлатилиши мумкин қуролларнинг экспортига жорий этилган тақиқни бекор қилишга ими-жимида келишиб олишди”, - дейлади Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Украинага қурол экспортига тақиқ Киев майдонида Виктор Янукович режимига қарши намойишлар бўлаётган пайтда жорий этилганди.

"Эндиликда Украинага қурол эмбаргоси бекор қилинар экан у ердаги қон тўкилишларга жавобгарлик ЕИ зиммасига ҳам тушади",- дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Европа Иттифоқи ҳозирча бу юзадан баёнот бермади.

XS
SM
MD
LG