Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:12

Тожикистонлик ва эронлик сиёсатчилар маҳбусанинг ўлими юзасидан таъзия билдирди


Тожикистонлик ва эронлик сиёсатчилар таниқли имом Маъруфжон Раҳимжоновнинг 37 ёшли қизи ўзбек қамоқхонасида ўлгани юзасидан таъзия билдиришган.

Ўзбекистонда террорчилик ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб 10 йилга қамалган Нилуфар Раҳимжонованинг жасади қамалганидан уч йил ўтиб, Зангиота қамоғидан чиқарилган ва яқинларига кўмиш учун берилганди.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий, тожикистонлик яна бир диний-сиёсий арбоб Ҳожи Акбар Тўражонзода ҳамда Эрон Оятуллоси Ҳуманаийнинг маъмурияти марҳумнинг яқинларига таъзиянома йўллаган.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи тожикистонлик журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истаравшоний Озодлик билан суҳбатда рафиқаси Нилуфар Раҳимжонованинг ўлимида ўзбек режимини айблаганди.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида террорчиликка алоқадорлик айблови билан қамалган маҳкумларга нисбатан қийноқлар систематик эканини айтиб келишади.

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасининг жума куни эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда ҳибсга олинганлар мажбурий кўрсатмалар учун шафқатсиз қийноқлар ва жинсий зўрлашларга дуч келиши айтилади.

XS
SM
MD
LG