Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:07

EgyptAir учоғида портлаш бўлган деган фаразлар илгари сурилди


EgyptAir ширкатига тегишли A320 учоғининг Ўртаер денгизидан топилган бўлаклари ва йўловчиларнинг жасадлари учоқ бортида портлаш бўлган, деган хулосага етакламоқда.

Жасадлар ва учоқ бўлакларини текширишда шахсан қатнашган экспертлардан бири ўнлаб йўловчиларнинг жасади ўрганиб чиқилгани ва шу жасадлар холати учоқ бортида портлаш бўлиши мумкин, дейишга асос бўлишини айтди.

– Бутун қолган жасад йўқ. Бу эса портлаш бўлди дейишга мантиқий асос бўла олади, - деб айтган эксперт Ассошиэйтед пресс агентлигига.

Лекин, учоқ синиқларида ҳозирча портлатгич излари топилгани йўқ.

Париждан Қоҳирага учган Airbus A320 учоғи ўтган ҳафта пайшанба куни радар экранларидан ғойиб бўлган эди.

Учоқ бортида жами 66 одам бўлган. Учоқ террор ҳужумига учрагани таҳмин қилинмоқда.

Ҳозирга қадар ҳеч бир жиҳодчи гуруҳ учоқ ҳалокатига масъулиятни зиммасига олган эмас

XS
SM
MD
LG