Линклар

Шошилинч хабар
02 июл 2022, Тошкент вақти: 12:26

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди


Жанубий Корея парламенти мамлкат президенти Пак Кин Хега импичмент эълон қилди.

Бу ҳақда хабар берган Франс-пресс агентлигига кўра, импичмент учун 234 нафар депутат овоз берган. Энди президентни вазифадан четлатиш масаласини олти ойлик муҳлатда Конституцион суд кўриб чиқиш керак.

Жанубий Корея раҳбари Пак Кин Хенинг рейтинги тушиб кетишига, дугонасининг давлат сиёсатига таъсир ўтказгани сабаб бўлган. Президент дугонаси мамлакатдаги корпорацияларни унга тегишли бўлган жамғармага миллионлаб доллар ўтказишга мажбур қилган. Аёл қўлга олиниб, унга мансабини суиистеъмол қилиш айблови қўйилди.

Президентнинг яна бир қанча собиқ ёрдамчилари ҳам мансаб ваколатини ошириганликда айбланиб ҳибсга олинди. Пак Кин Хе бўлиб ўтган воқеа учун кечирим сўради, лекин ўз вазифасини тарк этмади.

Жанубий Кореяда ноябрь ойидан бошлаб президент истеъфосини талаб қилган норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Намойишчилар Пак Кин Хени мамлакатни идора этолмасликда айблашмоқда.

XS
SM
MD
LG