Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:01

Эрдўғон ПККни Туркия марказидаги ҳужумни содир этганликда айблади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК) мамлакат марказида жойлашган Қайсари шаҳрида содир этилган бомба ҳужумига масъулдир.

17 декабрда содир этилган бомба ҳужумида 13 киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб одам яраланди.

Қурбонларнинг аксари ҳарбийлар бўлган.

Эрдўғоннинг номидан чиқарилган баёнотда таъкидланишича, "айирмачи террорчи ташкилот" ҳарбийларни элтаётган автобусни нишонга олган бомба ҳужуми учун масъулдир.

Турк расмийлари ПККни ифодалар экан одатда "айирмачи террорчи ташкилот" иборасини ишлатади.

Қўшма Штатлар, Туркия ва Европа Иттифоқи ПККни террорчи ташкилот деб билади.

Турк матуботига кўра, портлаш Эрджие Университети яқинидаги автомобиль йўлида маҳаллий вақт билан соат эрталабки 8:45-да юз берган.

Қайсари ҳокими Сулейман Камжининг айтишича, худкуш бомбачи портловчи моддалар тўлдирилган автомашинасини автобус ўнгида портлатиб юборга.

Ички ишлар вазири Сулейма Сўйлуга кўра, ҳозирда ҳаммаси бўлиб 55 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Улардан олти нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилади.

XS
SM
MD
LG