Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:00

Мирзиёев кўчкида ҳалок бўлганлар учун Атамбоевга ҳамдардлик билдирди


Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Қирғизистон жанубидаги Ўш вилояти Ўзган туманида уйларни қўчки босиб қолиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани муносабати билан президент Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирди.

“Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда жабр кўрганларга ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, дейилади ҳамдардлик мактубида.

Қирғизистонда ушбу фожиа сабаб бугун Мотам куни деб эълон қилинди.

Ўзган туманининг Айу қишлоғида рўй берган кўчкида 7та уйни тупроқ босиб қолди.

Қирғизстон ФВВнинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг барчаси, яъни 6 оиладан бўлган 24 киши офат рўй берган пайтда уйларида бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Болаларнинг олти нафари мактаб ёшида 3 нафари мактабгача ёшда бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазири Қубатбек Бўрўновга кўра, мазкур қишлоқда хавфли ҳудудда турган 30 оила бошқа ерга кўчирилади.

Бундан ташқари Ўш вилоятидан шифокорлар бориб фожиада жабрланганлар яқинларига ҳам ёрдам кўрсатаяпти.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1996 ва 1998 йиллари берган хулосасида, Ўзгандаги қўчки рўй берган ҳудудни хавфли, деб топган ва у ердаги аҳоли кўчирилиши кераклиги ҳақида тавсиялар берган эди.

XS
SM
MD
LG