Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:20

OzodNazar: Мирзиëев эмас¸ қонунлар ишласин!


Мухолифатдаги Эрк демократик партияси бош котиби¸ математик олим¸ профессор Отаназар Орипов OzodNazar дастурида иштирок этиб¸ марҳум президент Ислом Каримовга ҳайкал қўйиш масаласидаги салбий қарашларини баëн этди.

Суҳбатдошга кўра, “мамлакатни таназзулга олиб борган” Каримовга “ҳайкал қўйиш ҳайф”.

Отаназар Орипов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:10 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ҳайкалларини Каримов даврида тазйиқ қилинган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ясайдиган бўлди. Илҳом Жабборовнинг Ислом Каримовга ҳайкал ясаш бўйича Халқаро бадиий танлов ғолиби бўлгани 26 апрель куни расман эълон қилинган бўлса¸ Озодлик ўз манбаларига таяниб айнан шу муаллифнинг Каримов ҳайкалини ясаши ҳақида ўтган йил ноябрь ойида маълумот берган эди.

Суҳбатдош¸ шунингдек янги президент Мирзиëев ташаббусларини “изчил асосга эга бўлмаган компаниябозлик” дея танқид қилди.

Ориповга кўра¸ Мирзиëев эмас, мавжуд қонунлар ишлаши лозим.

XS
SM
MD
LG