Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:01

Москва расмийлари ўзбек ҳайдовчилари автобус ҳайдаш учун танлаб олинаётганини инкор қилди


“Мосгортранс” ташкилоти Россия пойтахтида автобус ҳайдаш учун ўзбекистонлик ҳайдовчилар танлаб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар қилади РИА Новости.

Аввалроқ Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифасида Москвада автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлашни истаган ўзбекистонлик учун танлов эълон қилинганини билдирганди. Хабарларга кўра, танловдан ўтган 1000 нафар ҳайдовчига 43 мингдан 60 минг рублгача маош ваъда қилинган.

“Мосгортранс” давлат унитар корхонаси Ўзбекистонда ҳайдовчилар танлови эълон қилган эмас. Бугунги кунда ширкат ҳайдовчиларининг 50 фоизини пойтахтликлар, яна 40 фоизга яқинини Россиянинг турли субъектларидан келган вакиллар ташкил этади, - дея маълум қилган Мосгортранс матбуот хизмати РИА Новости агентлигига.

Ўзбекистондан Россияга бориб ишлаётган меҳнат муҳожирлари сони турли манбаларда 2,5 миллиондан 5 миллионга қадар кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG