Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:27

Эрон: Теҳрондаги ҳужумчилар "Ислом давлати" гуруҳи аъзолари бўлган


Эрон ҳукуматининг билдиришича, Теҳрондаги парламент биноси ва Ҳумайний мавзолейига ҳужумларнинг беш нафар иштирокчиси "Ислом давлати" жангарилари бўлган.

Эрон Ахборот вазирлиги баёнотида таъкидланишича, 7 апрелда содир этилган ҳужумчиларнинг барчаси бир муддат "Ислом авлати" сафларида Ироқ ва Сурияда жанг қилган Эрон ватандошлари бўлган.

Ҳужумчиларнинг барчаси полиция билан отишмаларда ўлдирилган ёки ўзини портлатиб юборганди.

Ҳужум учун масъулиятни "Ислам давлати" ўз зиммасига олди.

Эрон ҳукумати терроризмда гумон қилиб, олти кишини ҳибсга олди.

Эрон ҳарбий корпус – Исломий инқилоб посбонлари Саудия Арабистони ва АҚШни ҳужумларга алоқадорликда айблади.

Расмий Риёд ва Вашингтон Теҳрондаги террор ҳужумини қоралаб чиқди.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон "ўзи эккан террор уруғи нишонига айланди" дея баёнот берди.

Унинг бу сўзлари Эрон расмийларининг ғазабли эътирозларига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG