Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:04

АҚШлик талаба ўлими ортидан Трамп "шафқатсиз" Шимолий Кореяни қоралади


Отто Уормбир 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди
Отто Уормбир 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея ҳукуматини "шафқатсиз режим" деб атади.

Унинг бу сўзлари Шимолий Корея қамоқхонасида 17 ой умрини ўтказган америкалик талаба ўлими ортидан янгради.

"Отто Уормбир ҳозиргина оламдан ўтди. У умрининг бир ярим йилини Шимолий Кореяда ўтказдли. Жуда ёмон нарсалар бўлди. Аммо, ҳеч бўлмаганда, биз уни ота-онаси билан бирга бўлиши учун уйига олиб келдик. Улар ҳам аҳволи оғир бўлишига қарамай уни кўрганларидан бахтиёр эдилар. Аммо, у бир оз муқаддам вафот этди. Бу шафқатсиз режим ва биз бунинг ҳам уддасидан чиқишга қодирмиз," деди Доналд Трамп.

Шимолий Корея 22 яшар Отто Уормбирни "инсоний қадриятлардан келиб чиқиб" АҚШга ўтган ҳафта топширган эди.

Аммо, талаба бу пайтга келиб деярли бир йилдан буён ҳушсиз ҳолатида бўлгани аниқланган.

Оттонинг ота-онаси унинг "ўта ёмон қийноқларга тутилган"ини айтиб, баёнот тарқатди.

Талаба Отто Уормбир Шимолий Корея пойтахти Пхеняндаги меҳмонхонада 2016 йилда тарғибот баннерини юлиб ташлагани учун 15 йилга қамалган эди.

Шимолий Корея унинг қамоқдалигида ботулизм касалига чалинганини айтади.

Аммо, америкалик шифокорларнинг айтишича, Отто номаълум сабабларга кўра "ўта ёмон невролгик жароҳат олган".

XS
SM
MD
LG