Линклар

Молия вазирининг 27 йиллик биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди


Сўнгги 27 йилдан бери Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Татьяна Николаевна Гуськова президент Мирзиёевнинг 13 июлдаги қарорига биноан истеъфога чиқарилди.

Президент расмий сайтида билдирилишича, Гуськова нафақага чиқиши муносабати билан ишдан кетган.

1950 йилда туғилган Гуськова 1990 йилдан бери молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Молия вазирлиги сайтида Гуськованинг ўрнига биринчи ўринбосар сифатида Аҳадбек Ҳайдаров номи кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG