Линклар

Путин: Россиядан АҚШнинг 755 дипломати чиқарилади


Россия президенти Владимир Путин.

АҚШ Давлат департаменти президент Владимир Путиннинг Россиядан Қўшма Штатларнинг 755 дипломати чиқарилиши тўғрисидаги баёнотини “авфсусланарли ва исталмаган ҳаракат” деб атади ҳамда Вашингтон Москванинг бу ҳаракатига жавоб қайтаришини билдирди.

Владимир Путин Россия давлат телевидениясида 30 июль куни қилган чиқишида Москвада 455 нафар АҚШ дипломати қолдирилишини, Вашингтонда ҳам айнан шунча рус дипломати ишлаётганини айтди.

Путинга кўра, бу чора АҚШ Конгресси Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисида қонун қабул қилганига жавоб ўлароқ қабул қилинииш лозим.

Россиянинг томонидан кўрилаётган бу каби жавоб чораси АҚШ билан муносабатларни янада ёмонлаштириши мумкинлиги айтилмоқда.

Москва ва Вашингтон алоқалари Россия 2014 йил апрелида Қримни аннекция қилиши ортидан ёмонлаша бошлаган эди.

Россиянинг Украинага нисбатан сиёсати, Сурия урушида президент Башар Ассад режимини қўллаб-қувватлаётгани ва 2016 йилда АҚШ президентлик сайловига аралашгани ортидан бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридаги даражага етиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG